Lolazor’нинг навбатдаги сонида 2016 йилдан буён Канадада истиқомат қилаётган Фарҳод Файзуллаев билан суҳбат қурдик. Фарҳодни фаол ўқувчиларимиз “Замбаракнинг ўқи” канали орқали яхши билишади. Меҳмон билан асосан Канада ҳақида гаплашган бўлсакда, ҳар бир савол, мисол ва муаммода Орзудаги Ўзбекистон проекциясини осонгина илғайсиз, деб ўйлайман.
Farhod Fayzullayev
ShaxslarУзоқ Канададаги ватандошимиз Фарҳод Файзуллаев тунда ялтираб ётган Тошкент ситига қараб, мана свет боракан-ку дея, луқма ташламоқда. Албатта свет бор, Тошкент сити учун бор. Ахир Тошкент сити Янги Ўзбекистоннинг кўзкўрди витринаси-ку. Сизга ўхшаган узоқдаги ватандошлар, Дуровдан тортиб исмини айтишга шайтон қўрқадиган мартабали меҳмонларгача мақтаб кетишлари учун. Илгариги ёмон замонда, эсингиз
Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкент шахрида ўрнатилган қуёш панеллари 31,7 МВт қувватга эга ва кунига 152 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда. Таъкидланишича, бу пойтахтдаги кунлик истеъмолнинг 0,6 фоизини ташкил этади. Қуёш панеллари ўрнатилган идора ва ташкилотлар қирқимида генерация қилинаётган электр энергияси ҳақида маълумот тақдим этилмаган. Пойтахтда, бутун Ўзбеки
Адашмасам, 2004 йил охири ё 2005 йил бошларида LiveJournal'да ёзишни бошлаганимда илк блог-платформа ҳисобланган мазкур тармоқда ўзбекча ёзадиган Муҳрим аллақачон бор эди. Шу маънода Муҳримни биринчи ўзбек блогери, деб ҳисоблайман ва бу борада исталганча баҳслашишим мумкин (хафа бўлмасин, телеграмда Замбарақнинг ўқи каналини юритадиган Фарҳод Файзуллаев ҳам бор эди). Ўшанда Муҳримни 30 ё 40 ёшли
Канадада яшаётган Фарҳод Файзуллаев боғча учун тўлаган 8750 доллар унинг даромад солиғи базасидан чегирилгани ҳақида ёзмоқда. Барча давлатларда фуқаролар тўлаган солиқлар биринчи навбатда таълим ва тиббиётга сарфланади. Яъни тўланган солиқлар ҳисобига ҳеч қурса мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим ҳамда базавий тиббий хизматлар давлат томонидан кафолатланиши керак. Сифатли боғча, мактаб ва поликл
Счетчиклар, АСКУЭ, энергия таъминоти — булар 20-аср муаммолари. Нормал давлатларда 20-аср муаммолари 20-асрда ҳал қилиб бўлинган, деб ёзмоқда Фарҳод Файзуллаев узоқ Калгарида туриб. Мен кредит картамни коммунал хизматлар компанияси сайтига киритиб қўйганман, ўзлари автоматик ечиб олишади, деб мақтанишни ҳам ёддан чиқармаган. Мен туғилиб ўсган Марҳаматнинг Йўламатол қишлоғида эса Электр тармоқлар
а тизими ўз компьютерларини муҳтожларга тарқатмоқда экан. Ўзбекистонда 2019/20 ўқув йилининг бутун бошли битта чораги онлайн олиб борилмоқда. Бизда 6 млн. атрофидаги мактаб ўқувчиларининг неча фоизи компьютер ёки ноутбукка эга, интернетга уланганми? Свет-чи, с