Давлат ва фуқаролар ўртасидаги ижтимоий шартнома икки томонлама ишлаши лозимлиги ҳақида
Канадада яшаётган Фарҳод Файзуллаев боғча учун тўлаган 8750 доллар унинг даромад солиғи базасидан чегирилгани ҳақида ёзмоқда.
Барча давлатларда фуқаролар тўлаган солиқлар биринчи навбатда таълим ва тиббиётга сарфланади. Яъни тўланган солиқлар ҳисобига ҳеч қурса мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим ҳамда базавий тиббий хизматлар давлат томонидан кафолатланиши керак.
Сифатли боғча, мактаб ва поликлиника йўқлигидан хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникага пул тўлаётган Ўзбекистонликлар феълан бир хизмат учун икки марта тўлов амалга оширмоқдалар.
Менинг назаримда, Ўзбекистонликлар худди канадаликлар каби хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникалар учун тўлаётган маблағларини солиққа тортиладиган даромадларидан чиқариб ташлашни талаб қилишга ҳақли бўлиши керак.
Шунда ижтимоий адолат бўлади. Ижтимоий келишув шартномаси фақат давлат фойдасига бир томонлама эмас, икки томонлама ишлашни бошлайди.
@the_bankiroff