Хусусий мактаб ва боғчаларга ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларга йўналтириладиган даромадлар солиққа тортилмайди
2021 йил Президент сайлови кампаниясида Шавкат Мирзиёев мактаб етишмаслиги ечимларидан бири ўлароқ, хусусий мактаб ва боғчалар учун, ойлик 3 миллион сўмгача тўловдан даромад солиғи ундирилмаслигини таклиф этган эди.
Мазкур таклиф ниҳоят, қонунчиликка расман киритилди.
Демак энди, Солиқ тўловчининг фарзандларига нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва (ёки) мактаблар кўрсатадиган таълимга оид хизматлар учун ота-она (фарзандликка олувчилар) томонидан ҳар бир фарзанд учун тўланадиган ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларига йўналтириладиган даромадларига солиқ солинмаслиги белгиланди.
- https://t.me/the_bakiroo/3359@the_bakiroo
- https://t.me/huquqiyaxborot/12115@huquqiyaxborot