8.3K64Telegramda ochish
Барча давлатларда фуқаролар тўлаган солиқлар биринчи навбатда таълим ва тиббиётга сарфланади. Яъни тўлаган солиқларимиз ҳисобига ҳеч қурса мактабгача, бошланғич ва ўрта таълим ҳамда базавий тиббий хизматлар давлат томонидан кафолатланиши керак. Сифатли боғча, мактаб ва поликлиника йўқлигидан хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникага пул тўлаётган Ўзбекистонликлар феълан бир хизмат учун икки марта тўлов амалга оширмоқдалар. Менинг назаримда, фуқаролар хусусий боғча, хусусий мактаб ва хусусий поликлиникалар учун тўлаётган маблағларини солиққа тортиладиган даромадларидан чиқариб ташлашни талаб қилишга ҳақли. Шунда ижтимоий адолат бўлади. Сиз нима деб ўйлайсиз? @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin