22K89Telegramda ochish
Кун рақами: 0,6 фоиз Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, Тошкент шахрида ўрнатилган қуёш панеллари 31,7 МВт қувватга эга ва кунига 152 минг кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқармоқда. Таъкидланишича, бу пойтахтдаги кунлик истеъмолнинг 0,6 фоизини ташкил этади. Қуёш панеллари ўрнатилган идора ва ташкилотлар қирқимида генерация қилинаётган электр энергияси ҳақида маълумот тақдим этилмаган. Пойтахтда, бутун Ўзбекистонда бўлгани сингари, давлат идоралари, давлат банклари, давлат компаниялари, уларнинг ичида энергетика соҳасидаги компаниялар ҳам февраль ойидан бошлаб ёппасига қуёш панеллари ўрнатишган. Лекин фалон Банк, фалон Компания панеллар ҳисобига тўлиқ ёки фалон фоизга электр автономиясига эришди деган хабарга кўзим тушмайди. Ёзнинг жазирамасида тармоққа тушаётган юкламани пасайтиришди ўрнатилган панелларнинг ҳар бир объект қирқимидаги самарадорлиги жуда муҳим масала. Узоқ Канададаги ватандошимиз Фарҳод Файзуллаев уйига ўрнатган панелларнинг қандай ишлаетгани, аудити, соф дебет генерацияси қандай ўтгани ҳақида маълумот бериб бормоқда. Бизнинг ташкилот ва идоралар ҳатто шу тарзда, оддий ҳисобга асосланган кўринишда ҳам иш ташкил этмаган. Чунки манфаатдор эмас, панеллар иқтисодий рағбат учун эмас, тепадан тушган топшириқни бажариш учун ўрнатилган. Самарадорлик қандай экани, истеъмолнинг қанча қисми қопланаетгани, таннархи қанчага айланаётгани ўзбек вазирлари, раислари, директорлари учун 84- даражали масала

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin