The Economist нашрининг журналисти Жоанна Лиллис ғирт ваҳимачи экан
Оламшумул фестивалимиз ҳақида твит ёзмоқчи экансан, шартми VPN'дан фойдаланиш ва твиттерда твит битиш? Айт, ўзинг ўйла, сени ким ўқийди? Сенинг твитларингни ким қоғозга 14 шрифтда печать қилиб юрт оғаларига кўрсатади? Твиттерни блоклаганларми?
Бир оғиз ўзини "сўз эркинлиги ҳимоячиси" деб эълон қилган прокси-лавозимдагиларга мурожаат қилсанг бўлмайдими? Йўриғини ўргатарди, келишиб олардинглар. Эвазига нима қилиш учун твиттерда нима ёзиш мумкинлигини кўрсатарди. Нархиниям айтарди.
Келишишни истамасанг, бор ана Сенат Раисига мурожаат қил эди. Балки VPN'сиз твит ёзишни ўргатармиди?
Хуллас, фестивалимизни расво қилдинг. Нима сенга шахсий кафолатлар керакми? Янги Ўзбекистонда фақат чўнтак инвесторларга шахсий кафолатлар берилади, билиб қўй, бу кафолатлар журналистларга твиттерга VPN'сиз кириш учун эмас.
- https://t.me/shokirjonov/3497@shokirjonov