Пухта ечимлар топишга вақт ва имкон мавжуд
Бугунги вазиятда ва тинимсиз ўзгараётган курс шароитида, Россиядан тўловлар ва ўтказмалар, Россия билан иқтисодий фаоллик ўзининг маъносини йўқотади.
Айтмоқчиманки, санкция риски доирасида йўқотишлар ва рикошет санкцияларга учрамаслик учун банклар пул ўтказмаларини ё тўловларни тўхтатишига ҳам зарурият қолгани йўқ.
Асосий савдо ҳамкорларимизнинг валюталари ўзининг тубини топиб олгунича, ресурсларини сарфлаб, статус-квони таъминлашмагунича, қарор қабул қилишга шошилмаса ҳам бўлади.
Бугунги эрталабки савдоларда долларнинг сўмга нисбатан қиймати ўртача 12 сўмга ошган. Банклардаги валюта олиш ва сотиш курслари барқарор қолмоқда.
Албатта, иқтисодиётимиз, молиявий секторимизнинг, биржа ва фонд бозоримизнинг Қозоғистон ва Россия билан узвийлашмагани, ўйлаб олишга, пухта ечимлар топишга вақт ва имкон беради.
@the_bakiroo