24K91Telegramda ochish
Қулаш навбати тожик сомонийсига етди Конфликт бошлангач икки ҳафта давомида расмий барқарорлиги сақланиб келган тожик сомонийси охирги икки кунда қийматини йўқотишни бошлади. Ўтган куни 1 АҚШ долларининг расмий курси бирданига 15%га, 11,3 сомонийдан 13 сомонийгача оширилган. Тожикистон Миллий банки фиксирланган курс режимини қўллаб келади. Тожик банклари кечаги девальвацияга қадар доллар сотиш бўйича қатор чекловларни қўллаб келишаяётган эди, лекин девальвациядан кейин ҳам валюта сотиш бўйича чекловлар сақланиб қолган. Айирбошлаш шохобчалари фақат валюта сотиб олиш учун фаолият кўрсатишда давом этмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin