14K57Telegramda ochish
200 миллион кўчатни қаердан оламиз? Йилига 200 миллион кўчат экилиши ҳақидаги хабарни эшитгандан буён бир савол мени қийнайди. Бунча кўчатни қаердан оламиз? Шунча кўчат етиштиришнинг ва тайёрлашнинг ички имкониятлари борми? Ё ташқаридан импорт қиламизми? Ўтган йили Тошкентнинг ҳар бир туманида бир миллион донадан дарахт экилиши эълон қилинганди. Шу ваъда нима бўлди? Кимдир текширдими ё сўрадими? Назаримда ўзбек чиновниклари миллионларни ўзларича, балки кичикроқ масштабда тасаввур қилишади. Тўғри, бир миллион доллар нақд пул кичик дипломатга сиғади. Лекин бир миллион кўчатни масалан синдирмай, зиён етказмай (1.5*0.05*0.05 ҳажмда) бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга етказишга 116 та контейнер керак бўлади, 200 миллион кўчат учун эса 23 374та контейнер зарур.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin