18K41Telegramda ochish
Пойтахт ҳокими бизнес марказларни яна автотураргоҳга айлантирадими? Тошкент шаҳар ҳокими охирги пайтда интервьюларда кўп яхши ва ёқимли гапларни айтмоқда. Ўтган ҳафта Анҳорга берган гапида бекатларнинг бузилишини хатолар қаторига санаган эди. Кеча дизайн кодни жорий қилишдаги хатолар ҳам тан олинипти. ЎзА мухбири билан суҳбатда эса илгари автотураргоҳ учун ажратилган кўплаб ерларда бизнес марказлар қурилиб кетилгани ҳам эсланипти. Энди шу хатоларни тузатишга ўтилса бўларди. Айтайлик, мана бу, мана бу ва мана бу каби жойларда аввалбошдан автотураргоҳлар учун ажратилган лекин бизнес марказ-у, кўп қаватли уй ва пўрим офисларга айлантирилган маконларни росмана аавтотураргоҳга айлантиришдан иш бошланса. Сквердаги 3 қавати автотураргоҳ бўлиши керак бўлган, чехиялик инвесторга ажратилган тиллага тенг макон бўйича ҳурматли Фурқат ака Маҳмудхўжаев гувоҳлик ҳам бериши мумкин, масалан ("Бинонинг ертўла қисми (-1,-2,-3 қаватлари) тўлиғича автотураргоҳ бўлади"). Қонун барчага тенг бўлиши лозим ва лобуд. Чилонзорда ҳужжати тўкис бўлмаган дўконлар ва бекатларни ҳокимимиз бош бўлиб бузаётган экан, автотураргоҳ бўлиши керак бўлган, бизнес офисга бир думалаб дўнган маконлар ҳам яна автотураргоҳга айланиши керак. Мана шундай самимият ва узвийликкка ишонгим келади. Кўп узоққа бормай, қидириб ўтирмай, ишни темир йўл вокзали рўпарасидаги мана шу бизнес марказдан бошласа бўлади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin