18K36Telegramda ochish
Банклар нохос вазифаларни бажаргандан кўра, кўпроқ солиқ тўлагани афзал Фискал таҳлиллар институти эълон қилган ва муҳокамаларга сабаб бўлган таклифларнинг энг кам муҳокама қилинган қисми банклар ва уяли алоқа компаниялари учун фойда солиғи ставкаси 20%дан 15%га пасайтирилиши боғлиқ бўлиб қолмоқда. Нима учун пулдор, юқори рентабелли ва ўта жозибадор бу икки соҳада солиқлар пасайтириши кераклиги муаллифлар томонидан ҳам изоҳлангани йўқ. Уяли алоқа компаниялари мисолида акциз солиғи аввал пасайтирилиб, кейин бекор қилинишидан бюджет 1,2 трлн.сўм йўқотди. Фойда солиғи пасайтирилишидан яна қанча йўқотилади? Эвазига истеъмолчилар ва давлат нима олади? Навбатдаги тарифлар ошиши ва янги манипуляцияларними? Худди шунингдек, банклар учун фойда солиғи пасайтирилишидан кимлар манфаатдор? Нега фойда солиғи юки пулли ифодаланган хизматларни ҚҚСга тортилиши билан қопланиши керак (яна истеъмолчилар бўйнига). Нега банклар учун солиқларни пасайтириш эмас, нохос юкламалардан озод қилиш сценарийси йўқ? Кунўз билан шу ҳақда гаплашдик. Кўриш учун. Ўқиш учун.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin