22K155Telegramda ochish
Пойтахт маъмуриятида юрист йўқми ё парковка қироли шунчалар қудратлими? Тошкент шаҳар ҳокимияти пулли тўхташ жойларида тўловни амалга оширмаганлик учун 2 БҲМ миқдорида жарима қўллашни назарда тутувчи нормани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритишни таклиф этмоқда. Муаммо шундаки, маҳаллий ҳокимият органлари қонунчилик ташаббуси субъекти эмас. Наҳотки, пойтахт ҳокимиятида буни билишмайди? Ҳокимга ҳоким юристи “бу хато” деб айтса бўлмайдими, масалан? Балки шармандали аукцион орқали парковка қиролига айланганлар шунчалар қудратлики, пойтахт маъмурияти бунга мажбур бўлганми? Нима бўлгандаям, бу лойиҳага ҳар бир ўзбекистонлик кириб “йўқ” дейиши керак, токи парковка тизими бўйича операторлик аввал давлат (шаҳар ҳокимияти) қўлига қайтарилмагунча ва шундан кейин рақобат, очиқлик ва шаффофлик принципларида бошқатдан янги аукцион ўтказилмагунча. Агар шундай қилинмаса, қанақадир хусусий чўнтакка пул оқими яратиш учун бутун ўзбекистонликларни жазолашга қаратилган навбатдаги аморал қонун пайдо бўлади (маркировкалаш қироли учун жарималар киритилгани каби).

Arxivda shunga yaqin