Онкология ўрнига … бизнес офислар
Пойтахтнинг аввалги маъмурияти йўл қўйган хатолар бугунги маъмурият томонидан тузатиладими ё йўқ, рости бир нарса дейишга шошилмай турган маъқул.
Лекин амалдаги шаҳар маъмурияти аввалгисини қофияма-қофия такрорлаб, айни хатоларга йўл қўймаслик борасида ҳам, афсуски, ишончли гап айтиш қийин.
Йил бошида Тошкент шаҳар онкология маркази (1000дан ортиқ ноёб дарахтлар бор) ўрнида жамоат яшил боғи ташкил этилиши ваъда қилинганди. Кейинроқ 30 мартда имзоланган Давлат раҳбарининг фармонига кўра ҳам, онкология маркази ўрнида - Чилонзор тумани Лутфий маҳалласи Боғистон кўчасида жойлашган Тошкент шаҳри онкология шифохонаси ўрнидаги 4,36 гектарда 2026 йил якунига қадар яшил жамоат парки ташкил этилишини таъминлаш белгиланганди.
Энди маълум бўлмоқдаки, собиқ онкология жойлашган маконда Ёшлар шаҳарчаси ташкил этиш қарорга қўштириб юборилган. Хусусан, Ёшлар шаҳарчаси ҳудудида юксак технологик, саноат-муҳандислик ва хизмат кўрсатиш зоналари, ўқув ҳамда ижод масканлари, кутубхона, замонавий инфратузилмага эга симуляция устахоналари ва илғор амалиёт базалари, шунингдек, «Ёшлар боғи», бизнес офислари, тадбиркорлик зонаси, стартап студиясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Кутубхона, боғ, студия шаҳарчада бўладими ё йўқми, лекин вергуллар орасида қўшиб юборилдими, тажрибадан биламизки, бизнес офислар, аниқ пайдо бўлади. Лекин барибир қандоқ қилиб, фармонда яшил жамоат парки бўлиши керак жой Ёшлар шаҳарчаси маҳражи устида бизнес офисларга айлантириб олингани қизиқ.
Янада қизиғи, қарорнинг бу қисмини нима важ билан хаспўшлашади? Ахир у фармон мундарижаси ва моҳиятига зид!
- http://telegraph.controller.bot/files/974432359/AgACAgIAAxkBAAKTq2qICWQ7isKSfJHvdc3B-u32ZOaEAAI2G2sbvmZBSAvcCoAFuhFWAQADAgADdwADPQQcontroller.bot
- https://kun.uz/kr/news/2026/01/08/toshkentdagi-onkologiya-shifoxonalari-ornida-yashil-bog-va-kreativ-park-tashkil-etiladikun.uz
- https://lex.uz/uz/docs/8101201lex.uz
- https://lex.uz/docs/8361482#lex.uz