Идеалда қандай бўлиши керак?
Ўтган ҳафталарда Президент Администрацияси яшил масканларни ўзаро боғлаш ва яхлит ижтимоий маконларга айлантиришдек илғор ва замонавий ечимларни илгари сурди (Оқсарой қароргоҳи атрофи мисолида).
Идеалда Чилонзордаги Онкология маркази ўрнида ҳам шундай яхлит концепция яратса бўлади. Анҳор канали, Сеул ва Гулханий кўчалари бўйлаб пиёда маконлар ташкил этилган. Агар шу Анҳор соҳили бўйлаб пиёда сайилгоҳлар, Тошкентдаги греклар қурган ва тарихий бўлган ГЭС ва Онкология маркази ўрнидаги Экопарк боғланса (улар ҳозирча алоҳида ва яккаланган) ягона, яхлит ва яшил ижтимоий маскан яралади.
Балки ҳокимият тепага шундай ғояни илгари суриши керакдир?