18K45Telegramda ochish
Ўзбекча гул боғи: Ҳукумат қарори лойиҳасида ҳали имзоланмаган ҳоким қарорига ҳавола берилган Янги Ўзбекистонда ҳамма нарса бўлиши мумкин, бу борада туб йўқ. Айниқса гап ер ҳақида кетса. Тошкент шаҳрида замонавий гул боғини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш чоралари тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳаси 2022 йил 4 октябрда муҳокамага қўйилган. Лойиҳада шундай абзац бор: "Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 6,0 гектар ер майдонида жойлашган собиқ Астрономия парки ўрнида ташаббускор тадбиркорларни жалб қилган ҳолда замонавий гул боғини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифи ишлаб чиқилиб, маъқулланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин". Гап шундаки, Тошкент шаҳар ҳокимининг гул боғи бўйича илк қарори 10 октябрда имзоланган. Яъни Ҳукумат қарори лойиҳасида ҳали имзоланиб улгурилмаган ҳоким қарорига ҳавола берилаяпти. 5 йилдан буён ётган, аввалги инвестор тарафидан дабдаласи чиқарилган жойни эгаллашга нега бунчалар шошилиш? У инвестор жавобгарликка тортилдими? Унга ерни сотган топширганлар-чи? Ҳеч қурса хат-ҳужжатини сал эпақа қилиб чиқарса бўладику. Гул боғи ташкил этамиз дейилган жойда Астрономия парки бўлиши керак эди. Бу бўйича Президент қарори бекор бўлгани йўқ-ку, ҳалиям кучда, ўзгартиришлар киритилмаган. Ҳукумат ва ҳоким қарори Президент қарори устидан чизиб кетаверадими? Битта линияни ушлаб, қонунийлик ва узвийликни таъминлаш шунчалар қийинми? Ўқувчилардан бири ёзаяпти: "Боғимизни шу аҳволга солдилар, қандоқ боғ эдия… Суратларни эринмай кўриб чиқинг! 2-жаҳон урушида бутун СССРга энг тўғри вақтни бериб турган,.. Астрономия институти ҳудудидаги 100 йиллик дарахтлар Тошкентнинг микроиқлимини ушлаб туришда муҳим ўрин тутарди. Ҳозир эса аҳвол мана бу! Бизга застройщик келганида эса бу ерда турар жойлар қурмоқчилигини айтган эди. Айнан шу ҳуддудда ернинг 1 сотихи 50-60 минг туради, булар гулзор эмас, бошқа мақсадларни кўзлаган".

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin