Астрономия паркими ё Гуллар боғи?
Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан Юнусобод тумани Осиё кўчасида 6 гектар ер майдонида жойлашган Астрономия парки ўрнида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида Замонавий гул боғи ташкил этилиши кўзда тутилмоқда. Бунинг учун пойтахтда деярли кузатилмайдиган иш - гул боғини ташкил этиш бўйича очиқ танлов ҳам ўтказишмоқчи (қатнашиб кўринглар!).
Бундан 5 йил аввал бу ҳудудда Астрономия ва аэронавтика паркини ташкил этиш кўзда тутилган эди. Парк 2022 йил 1- кварталда ишга тушиши айтилган ва ҳатто бу бўйича алоҳида Президент қарори ҳам қабул қилинган. Ўша вақтда мазкур ер майдони 49 йилга Contact Inform Group номли компанияга ижарага берилган ва қиймати 128 млрд.сўмлик лойиҳа амалга оширилиши режалари бўлган.
Ўтган даврда эски инвестор билан нима ҳодиса юз берди, у ўз мажбуриятларини бажардими ё бошқами, очиқ маълумотлар эълон қилингани йўқ.