ЙҲХБ вазифаси йўл ҳаракати муаммоларини ечишми ёки муаммо устига муаммо яратиш?
Бугун эрта тонгдан ЙҲХБ ходимлари шаҳар қоқ марказидаги Мустафо Отатурк (ҳозирги номи Зарафшон бўлса керак) кўчасининг Ислом Каримов кўчаси билан кесишган қисмидан Матбуотчилар кўчасигача ва Бухоро кўчасининг Зарафшон кўчасигача бўлган қисмлари ён четларини автомашиналардан тозалаш билан банд. Сабаби номаълум. Қанақадир катта меҳмонлар келармуш. Қилаётган ишлари бузғунчиликдан иборат эканини тан олиш тугул, тушунишаётгани ҳам йўқ бу икки шоввоз.
Ўзини таништиришдан бош тортган икки инспекторга улар бу ҳаракатлари билан қўшни кўчаларда ва ҳаттоки кўз кўриб турган 100 метр нарида хаос ва тартибсизлик ҳосил қилаётгани борасидаги сўровим жавобсиз қолди. Эмишки, бу уларнинг муаммоси эмас экан. Бир муддат ўтиб бошқа ЙҲХБ патрул машиналари келиб суратга тушириб жарима ёзиб кетармиш.
ЙҲХБ инспекторининг вазифаси қачондан бери тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланмаган кўчалардан машиналарни олдириш ва параллел кўчаларда қонунбузарликни яратиш ва шу ўзлари яратилган хаос орқали жарима йиғишдан иборат бўлиб қолди?
Бусиз ҳам мазкур ҳудуд “Пойтахт” савдо маркази рўпарасидаги амалдаги парковка бир тўп олғирларга бизнес- марказ қуриш учун топшириб юборилгач, парковка масаласи катастрофик ҳолатга келган. Машиналар майли, пиёдалар юриши муаммо. Гумон шуки, бу муаммолар атайин, мақсадли равишда яратилаётгандек, масалан пировардида пулли парковка зонасини яратиш учун.
P.S. Маълум бўлишича бугун Касаба уюшмалари федерациясининг қурултойи эмиш. Қурултойга келадиган вазирлар, балки янаям каттароқ амалдорлар шундай кўринишда қонунбузарликни бузгин, хаос яратгин деб топшириқ бермагандир?
@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/1648@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/895@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/896@the_bakiroo