13K86Telegramda ochish
Совурилаётган п(г)уллар ва яна тунда босилган асфальт Гуллар Маълум бўлишича, Қашқадарёга кутилаётган ташриф доирасида Қарши шаҳридаги ташкилот ва корхоналар ҳокимият тақсимоти бўйича (ҳар бир ташкилотга юклама 30 млн.сўмгача) шаҳар кўчаларига гул экиш билан банд, ташриф яқин шекилли, ҳатто тунги вақтларда ҳам гул экиш ишлари давом этмоқда. Ўзбек чиновникларида шаклланган анъанага кўра, топшириқлар ижроси қанча тез, қиммат ва самарасиз бўлса, имкон борича кўп пул ўзлаштирилса, шунча яхши. Шу маънода экилаётган гуллар Самарканд, Жиззах ва узоқ Андижондан келтирилаётганидан асло ҳайратга тушмаслик лозим. Дарвоқе, яна 3 кундан кейин Қарши шаҳрида ҳарорат -2-4 даражага пасайиши ва қор ёғиши кутилмоқда. Бир неча юз миллионга келтириб экилаётган гуллар совуқ ва қордан сўлиб, ташрифгача тирик етиб бормаса, яна қайта экилади. Қашшоқ Ўзбекистонда давлат пуллари ва мажбурий сарфу-харажатларнинг кети жуда кенг. Асфальт Бугун Касаба уюшмалари федерациясининг қурултойи ўтказилиши муносабати билан Федерация биносига ёндош Бухоро ва Зарафшон кўчаларининг бир қисми яна асфальтланган, қум сепилган, ювилган. Йўл чизиқлари қайтадан чизилган. Бусиз ҳам марказдаги бу икки кўча ўзи бир текис асфальтга эга эди. Қурултойга қатнашадиган вазирлар ва эҳтимолки Бош вазирдан уни асфальт қилиш кўзбўямачилиги билан алдашганини кўриш учун асфальт тугаган жойгача (узоғи 100 метр) пиёда юришни тавсия этаман. Чилонзор ва Юнусободдаги танкодром кўчаларга бориб ўтириш шарт эмас. @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin