19K45Telegramda ochish
Депутатлар нобарқарор энергетика ва тинимсиз ошаётган тарифлар бўйича савол беришмаган Тошкентнинг бешта туманида свет ўчган. Тарифларни навбатдаги марта кескин оширишда бу “ислоҳот” энергетик барқарорликни таъминлаш учун, дея важ келтиришганди. Тармоқлар савол бераяпти (1, 2, 3, 4). Депутатлар эса йўқ. Кеча ҳукумат аъзоларининг 2 соат давом этган чиқиши пайти депутатлар энергетикага оид биронта савол қўйишмаган. На ошаётган тарифлар, на узилишлар, на субсидиялар бўйича. На тубга инаётган газ қазиб олиш, на тўхтамаётган экспорт бўйича. На кўмир, на пропан бўйича. На юз миллиардлаб ўғирликлар бўйича. Тўғри, энергетикага оид муаммоларни айтишга рухсат бўлмаган бўлишиям мумкин.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin