Мулкдорлар бошқарув органидан 3 ойлик амалга оширилган ишлар ҳақидаги маълумотни талаб қилиши мумкин
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги мурожаат қилишича, кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув органлари ҳар чорак якуни бўйича ўз фаолияти ҳақидаги маълумотларни “Менинг уйим” тизимига киритиб бориши керак.
Бу дегани, уйингиз учун қанча маблағ йиғилгани, нималарга сарфлангани, қандай ишлар бажарилгани ҳақидаги маълумотлар очиқ бўлиши лозим.
Бу талабнинг тўлиқ ишлаши мулкдорларнинг фаоллигига ҳам боғлиқ. Чунки маълумот талаб қилинмаса ва назорат бўлмаса, шаффофликни таъминлаш қийин.
Шунинг учун уйингизга хизмат кўрсатувчи бошқарув органидан чораклик маълумотларни сўраш ва уларнинг “Менинг уйим” тизимида эълон қилинишини кузатиб бориш ҳар бир мулкдор учун фойдали бўлади.
- https://t.me/minstroyuz/39662@minstroyuz