21K172Telegramda ochish
"Админреформа"дан тўрт ой ўтмасдан... "Админреформа" доирасида тугатилганидан роппа роса тўрт ой ўтиб, Давлат тилини ривожлантириш департаменти қайта ташкил этилмоқда. Шунингдек, яна бир параллел тузилма — Таълимни ривожлантириш республика маркази тузилмоқда. Янги марказ таълим жараёнида лицензиялашдан тортиб, аттестация ва аккредитациягача ва яна кўплаб суперваколатларни ўзида жамлайди. Қизиғи, марказ тузиш таклифи таълимга масъул иккита вазирликдан олинган. Улар ўзларии ихтиёрлари билан ваколатларидан воз кечишмоқда. Яъни, сопи ўзидан чиқарилган. Кузатувчи ва танқидчилар марказни ташкил этишда "Админреформа" эълон қилган ижро этувчи ҳокимият органларининг институционал мустақиллигини ошириш, ихчам давлат бошқаруви тизимини шакллантириш,, қарор қабул қилиш ва масалани кўриб чиқиш жараёнларини соддалаштириш мақсадлари бир четга суриб қўйилганига эътибор қаратмоқдалар. Ўқувчиларимизга нега бундай бўлаётгани қизиқ бўлса керак. Паркинсон қонунларига кўра, амалдорлар рақиблари сонини эмас, ўзига бўйсунувчилар сонини кўпайтиришга ҳаракат қиладилар. Ва энг асосийси, чиновниклар доим бир-бирлари учун иш ва лавозим яратадилар. "Админреформа" ҳам айни шу қоидалардан четда бўлиши мумкинми?

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin