23K153Telegramda ochish
Адлия вазирлиги ихчамлаштиришни ўзидан бошлади Қачонки ўзинг илгари сураётган, тўғри деб билган қараш ва ғояларни аввал ўзинг жорий қилсанг, ўзинг амал қилсанг, кейин бошқаларда ишонч пайдо бўлади. Давлат ва бошқарув маъмуриятини ихчамлаштириш ҳақида энг кўп чиқишлар қилган Адлия вазирлиги тизимда ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлигини бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшмоқда. Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилади. Мазкур вазифалар бугун қабул қилинган “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонда акс этган. Шахсан мени хурсанд қиладигани, қисқартирилаётган штатларнинг асосий қисмини раҳбар лавозимлар ташкил қилади. Ишлайдиганлардан раҳбарлар сони кўпайиб кетган ҳозирги замонда бу жудаям муҳим. Ихчамлаштириш бутун Адлия вертикали бўйлаб амалга ошади. Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилади. Туманлардаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилади. Фармонда яна бир-бирини такрорловчи вазифа ва функциялар қайта кўриб чиқиш, 1990-2016 йиллар оралиғида қабул қилинган ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказиш каби масалалар ҳам кўзда тутилган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin