Аждарҳо божлар ва нотариф чекловлар туфайли кондиционерлар импорти 3 каррадан кўпга қисқарган
Олигархия фойдасига киритилган аждарҳо божлар ва нотариф чекловлар ўзбекистонликларни талашда ва қашшоқлаштиришда давом этмоқда.
2024 йилнинг ўтган 6 ойида олигархия боқувидаги югурдак шотирлар йил бошида киритиб берган протекционистик чекловлар туфайли маиший техника импорти сезиларли қисқара бошлаган. Хусусан, кондиционер импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 карра, микротўлқинли печлар импорти 35,3%, музлатгич импорти 24,4%, иситгичлар импорти 22,1%га қисқарган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил февралдан бошлаб, Ўзбекистонга олиб кириладиган совуткич, музлаткич ва кондиционерлар энергосамарадорлик бўйича тестлардлан ўтказилиши талаби ҳам қўшилган.
Энергосамарадорлик бўйича фақат битта корхона – “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузуридаги “Eltech-Lab” МЧЖ синов баённомасини бера олади. Тест натижалари чиқиши совуткич ва музлаткичлар учун 13 суткани, кондиционерлар учун эса 3-4 суткани ташкил қилади.
“Ўзэлтехсаноат” уюшмасининг шўъбаси “Eltech-Lab” МЧЖ ҳозирда “Элтехсаноат” биноси ичида, лаборатория эса “Технопарк”да жойлашган. "Технопарк" эса яширин қарор билан ишончли бошқарувга берилган.
Аждарҳо божлар ва нотариф чекловларни бекор қилмасдан туриб энергосамарадорлик ҳақида гапириш умуман мазмунга эга эмаслиги ҳақида жуда кўп ёздик. Ҳозирча бефойда.
- https://telegra.ph/file/c785e20be964a1cbda724.jpgtelegra.ph
- https://t.me/the_bakiroo/8008@the_bakiroo
- https://t.me/the_bakiroo/7594@the_bakiroo
- https://kun.uz/kr/news/2024/02/20/maishiy-texnika-importida-yangi-talab-energosamaradorlik-testlari-kop-vaqt-va-xarajat-talab-qilyaptikun.uz
- https://t.me/the_bakiroo/8630@the_bakiroo