28K84Telegramda ochish
Большевикча Ғалла разверсткаси тўхтайдими? Ҳукумат ғалла бўйича бозорга яқинлашганини декларация қилгани сари жойлардаги вазият яхшиланиш ўрнига советча, аниқроғи большевикча зўравонлик шаклига тобора чуқурроқ кириб бораётганга ўхшайди. Кунўз'нинг ёзишича, Чуст туманида ўз маблағлари ҳисобига ғалла етиштирган "Туморов Каримбой” фермер хўжалигига ҳосилини ўриб олишига ИИБ орқали тўсқинлик қилиняпти, фермер буғдойини маҳаллий кластерга топширишга мажбурланмоқда. Фермер 30 гектар ерда шахсий маблағ ва уринишлари эвазига етиштирилган буғдойни ўриб ола олмаётгани – даласига комбайн кирита олмаётгани, маҳсулотни маҳаллий “Art soft cluster”га топширишга мажбурлашаётганини айтган. Номи келтирилган кластер бир неча йил давомида ўз мажбуриятларини бажармай келгани, шунинг учун фермер бу корхона билан шартнома тузмагани, бундан кейин ҳам тузмаслигини таъкидланган. Марказда айрим юқори мартабали амалдорларнинг олигархларнинг дастёр шотирига, жойларда эса айрим ҳокимларнинг зараркунанда кластерлар боқувига ўтиб қолгани алоҳида ўрганишлар ва тизимли тийиб туриш чораларини талаб қилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin