17K6Telegramda ochish
Universal bank ЕТТБнинг Савдони Ривожлантиришга Кўмак дастурига расман қўшилди АТБ “Universal bank” Европа Тиклаш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ)нинг Савдони Ривожлантиришга Кўмак (ТFP) дастурига қўшилиб, халқаро молиявий ҳамжамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда яна бир муҳим қадамни босди. Ушбу ҳамкорлик Банкнинг халқаро стандартларга мувофиқ изчил ривожланишини эътироф этади ва етакчи халқаро молиявий институтларнинг “Universal bank”га бўлган ортиб бораётган ишончини акс эттиради. Ҳамкорлик доирасида “Universal bank” ва ЕТТБ револьвер кредит шартномаси ҳамда эмитент банк шартномасини имзолади ва фаоллаштирди. Ушбу шартномалар банкнинг халқаро савдо операцияларини қўллаб-қувватлаш, экспорт-импорт амалиётларини молиялаштириш ҳамда мижозларга глобал банк амалиётларига мос замонавий савдони молиялаштириш воситаларини тақдим этиш салоҳиятини сезиларли даражада оширади. ЕТТБнинг TFP дастури глобал савдони қўллаб-қувватлаш, маҳаллий компанияларни халқаро бозорларга интеграция қилишни осонлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида савдони молиялаштириш инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган энг обрўли халқаро платформалардан бири ҳисобланади. Ўз навбатида, ТFP дастурида иштирок этиш “Universal bank” мижозлари бўлган кичик ва ўрта бизнес корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва ташқи иқтисодий фаолиятини кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар яратади. “Universal bank” ўз мижозлари учун савдони молиялаштириш операцияларини фаол равишда ошириш, илғор халқаро амалиётларни жорий этиш ва мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида етакчи глобал молиявий институтлар билан стратегик ҳамкорликни кенгайтиришни давом эттиради. universalbank.uz Реклама

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin