21K28Telegramda ochish
Озар қардошлар ҳам Метровагонмаш поездларидан воз кечишмоқда экан Озарбайжон Боку шаҳри метрополитенини ривожлантириш дастури доирасида 300 та янги вагонларни сотиб олмоқчи. Битта ишлаб чиқарувчига қарамликни камайтириш мақсадларида Боку метрополитени Швейцариянинг Stadler Rail Group билан музокараларни бошлаган. Режаларга кўра, Боку метроси турли йўлаклари учун турли ишлаб чиқарувчиларнинг поездларидан фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Лойиҳанинг 50%ини Европа Инвестиция банки молиялаштиришга тайёр. Уруш бошлангач, Тбилиси ва София метрополитенлари АҚШ санкцияларига учраган Метровагонмаш билан битимларни бекор қилишганди.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin