Электромобилда такси хизматини кўрсатувчиларга имтиёзлар берилади
Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳага кўра, йил якунигача электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзни ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш вазифаси қўйилган.
Бу мақсадга эришиш учун ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга қатор имтиёзларни жорий этиш кўзда тутилган, хусусан:
– белгиланган ижтимоий солиқни тўлашда 30 фоизгача чегирма бериш;
– давлат ташкилотларига тегишли бўлган, шу жумладан, аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланишга рухсат бериш.