Август ойида умумий қиймати 87,2 млн.долларлик 8 076 дона электромобиль импорт қилинган. Июлда 79,5 млн.долларлик 8 875 дона электромобиль импорт қилинган эди, шундай қилиб олти ойлик ўсишдан кейин яна сонда қисқариш бошланган. Августда импорт бўлган электромобилларнинг ўртача қиймати 10 794 долларни ташкил этган (июлда 8 961 доллар эди). Балки чайқовчи монополистларнинг яна фаоллашгани туфайлим
Elektromobil
MahsulotlarЛойиҳага кўра, БҲМнинг 1 000 бараваридан (1 сентябрдан 440 млн.сўм) ошмайдиган электромобилларни бирламчи бозордан харид қилиш учун ажратилган автокредитлар бўйича фоиз харажатларининг 8 фоиз бандигача бўлган қисмини давлат бюджети ҳисобидан компенсация қилиш таклиф этилмоқда. Бунда компенсация 300 млн.сўмгача бўлган автокредитларга тадбиқ қилинади. Бу жудаям ёмон, зарарли ва антиижтимоий таклиф.
Дастур лойиҳасига кўра, электромобилларни сотиб олиш учун аҳолига қуйидаги шартларда кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш кўзда тутилган: – маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилган электромобилларни сотиб олиш учун 12 фоизли; – хориждан импорт қилинган электромобилларни сотиб олиш учун 16 фоизли банк кредитлари. Электромобилларни сотиб олиш учун ажратиладиган банк кредитлари фоизларининг ошган қисмин
Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили Давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳага кўра, йил якунигача электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзни ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш вазифаси қўйилган. Бу мақсадга эришиш учун ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтиб, такси хизматини кўрсатувчи фуқароларга қатор имтиёзларни жорий этиш кўзда тут
Маҳаллий электромобилларга 12 фоизли, хорижий электромобилларга эса 16 фоизли автокредитлар ажратилади. Электромобилларни қувватлаш станцияларини ташкил қилиш учун тадбиркорларга 10 фоизли имтиёзли кредитлар берилади, ерларни аукциондан 2 карра арзон нархда сотиб олиш имконияти яратилади. Электромобилларни қувватлаш станцияларида автомобилларни зарядлашда 1 киловатт-соат электр энергияси на
Чайқовчи монополист чўнтаги учун оширилган утилизация йиғими барибир ўз ишини қилмоқда (чайқовчининг ўзи утилизация йиғими тўламайди). Ноябрда атига 4 597 дона электромобиль импорт қилинган. Солиштириш учун октябрда 6 933 дона, сентябрда 11 534 дона электромобиль импорт бўлган (сентябрдаги рақам Пискент полигони ёпилиши эффекти туфайли). Импорт қилинган электромобилларнинг ўртача қиймати 14,8 мин
Майда рақобатчилар ва моккилар нобож чекловлар ва бюрократик тўсиқлар билан 2024 йил давомида ва 2025 йил бошида ўйиндан чиқарилгач, бўшатилган электромобиль бозори охирги ойларда ўзини маҳаллийлаштирувчи деб атайдиган чайқовчи монополистлар қўлига қолгани ҳақида кўп ёздик. Демак, июль ойида, электромобиллар импорти оз эмас, кўп эмас 10 каррага ошган. Ой давомида умумий қимйати 72,2 млн.долларл
Газ йўқлиги ва бензин тақчиллиги фонида охирги илинж ҳисобланган электромобиллар билан боғлиқ иккиюзламачи ва зараркунанда ҳаракатлар давом этади. 2024 йилда бошланган нотариф чекловларига навбатдаги ўлпон-товон қўшилмоқда. Ишлаб чиқарилганига: 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун БҲМнинг 120 баравари (аввал 30 баравар); 3 йилдан ошган электромобиллар учун БҲМнинг 210 баравари (аввал 90 барава
Якка тартибда ёки хусусий тадбиркорлар томонидан импорт қилинадиган электромобиллар учун Электромагнит мослашувчанлик текшируви ҳам айнан шу мақсадга хизмат қилади. Олигархия ва монополистлар боқувидаги ўзбек амалдорлари ҳечам уялмасдан ўзларининг патронлари фойдасига янги ва янги нотариф чекловларини ўйлаб топишда давом этишмоқда. Эсингиздами, Ўзбекистондаги энг катта имтиёзхўр электромобиллар и
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви билан шуғулланувчи тадбиркорлар Давлат раҳбарига мурожаат қилишмоқда. "Биз ва бошқа 400 дан ортиқ шу каби тадбиркорлик субектлари томонидан электромобилларни сотиш учун автосалонлар ва уларга хизмат кўрсатиш учун сервис шохобчалари ташкил этдик. Биргина 2023 йилнинг ўзида биз каби тадбиркорлар 630 миллион долларлик 21 минг дона электромобил олиб келди. ҚҚС, ути
Агарда қарорнинг 2-а банди 3-хатбошиси, 2-б банди, 2-в банди ва 8-банди бўлмаса, ҳа, бу электромобиллар саноати ва эркин бозори яралиши учун катта қадам деб ҳисобласа бўларди. Лекин саналган бандлар ҳозирда автомобиль саноати монополисти ҳисобланган ва энди худди шундай монополияни электромобиллар билан боғлиқ сегментда яратаётган компаниянинг тўғридан тўғри хоҳишлари асосида шакллантирилган. Ҳам
хорижий компания билан қўшма корхона ташкил қилиб, оммабоп электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш... Электромобилларнинг нархи арзон бўлиши кераклигига алоҳида эътибор... маҳаллий электромобил хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши... Нақадар таниш...Бу ишлар, тезислар ҳаммаси импорт электромобиллар учун аждарҳо божлари, монополистнинг икки карра қиммат нархлари, дефи