23K73Telegramda ochish
Электромобиллар импорти кескин қисқармоқда: табиатни, қуйи ва ўрта даромадлиларни жазолаш давом этади Чайқовчи монополист чўнтаги учун оширилган утилизация йиғими барибир ўз ишини қилмоқда (чайқовчининг ўзи утилизация йиғими тўламайди). Ноябрда атига 4 597 дона электромобиль импорт қилинган. Солиштириш учун октябрда 6 933 дона, сентябрда 11 534 дона электромобиль импорт бўлган (сентябрдаги рақам Пискент полигони ёпилиши эффекти туфайли). Импорт қилинган электромобилларнинг ўртача қиймати 14,8 минг долларга етган (ўтган ойда 10,3 минг доллар, ўтган йил ноябрда 6,1 минг доллар). Моккилар ва хусусий бизнеснинг арзон электромобиль импорт қилиши деярли тўхтаган, чунки айтайлик, Хитойдаги нархи 7 745 доллардан (93 миллион сўм) бошланадиган Seagull учун 4 120 доллар (49,4 миллион сўм) утилизация йиғими тўланади (қийматининг 53%и). Яъни чайқовчи монополистлар ва уларнинг кабинетларда ўтирган шериклари айнан қуйи ва ўрта даромадлиларни ва уларга қўшиб табиатни жазоламоқда. Альтернатив ўлароқ гибридлар импорти деярли тўхтаган. Ноябрда атига 160та гибрид импорт бўлган (октябрда 304, ўтган йили ноябрда эса 1 399 дона гибрид импорт бўлганди).

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin