Эркатой монополистни қўллаб қувватлаш бўйича навбатдаги қарор: электромобиль импорти ва кейин ишлаб чиқариш ҳам тўлиқ бир қўлли бўлади
Агарда қарорнинг 2-а банди 3-хатбошиси, 2-б банди, 2-в банди ва 8-банди бўлмаса, ҳа, бу электромобиллар саноати ва эркин бозори яралиши учун катта қадам деб ҳисобласа бўларди.
Лекин саналган бандлар ҳозирда автомобиль саноати монополисти ҳисобланган ва энди худди шундай монополияни электромобиллар билан боғлиқ сегментда яратаётган компаниянинг тўғридан тўғри хоҳишлари асосида шакллантирилган. Ҳаммаси монопол шароит яратиш ва давлат, бюджет ресурсларини максимал ўзлаштириш ва танловсизлик шароитини яратишга қаратилган.
Бу қарор ортидан ҳозирда чайқовчилик билан бож тўламасдан импорт Chevrolet, Volkswagen/Skoda автомобилларини олиб келиб сотаётган чайқовчи монополист энди утилизация йиғими ва бож тўламасдан импорт электромобиль олиб келиб сотишни бошлайди. Номига, кўз кўрдига SKD йиғуви ташкил этиб қўйилади (ечилган балонларни қотирадиган цех масалан). Мана бошқаларгаям шароит берилди дейилиши учун бошқа бир яқин структура ADM Jizzakh МЧЖ/Roodell МЧЖ ҳам шу билан шуғуллана бошлайди.
Монополистнинг иштаҳалариям маълум. Келаси йилга ҳукумат ва давлат идораларига 806та электромобиль ихтиёрий ва мажбурий тартибда етказилиб берилиши керак. Электромобилларнинг энг арзони 350 млн.сўм. Яъни камида шу нархдан бошлаб сотади. Ориентир.
Орадан бир неча йил ўтиб (қарорда кўрсатилган 2 йил деган муддат бир неча бор ўзгаради), Хитой ё корейслар иштирокида ишлаб чиқариш ҳам бошланиши мумкин. Лекин бунда ҳам вазият худди ҳозирги Ласетти, Кобальт ва Дамаслар каби бўлади. Шўрпешона ўзбекистонликлар икки баробар қиммат нархга эскирган моделларни, ойлаб, йиллаб навбатларда туриб сотиб олишга мажбур бўлади.
Шўрпешоналик тақдиримизга ёзилган кўринади.
- https://t.me/huquqiyaxborot/12890@huquqiyaxborot
- https://t.me/the_bakiroo/5849@the_bakiroo