24K188Telegramda ochish
Рационал тезислар Вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Давлат хизматчилари сони ҳам босқичма-босқич 25-30%гача қисқартирилади. Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилади. “Менинг биринчи уйим” янги ипотека дастури бошланади. Тошкент шаҳри учун қўшимча 1 мингта замонавий автобус сотиб олинади, 7 та ер усти метро бекати ишга туширилади. Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳалари бошланади. Давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилади.Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида бошланади. Сунъий монополияга, ёпиқ схемаларга, умуман коррупцияга имкон берувчи барча бўшлиқларга барҳам берилади. Амударё ўзанида янги канал қурилиши бўйича минтақанинг барча давлатлари манфаатларини инобатга олиш лозим. Кўп иқтисодчилар энергетика соҳасида эркин бозорга ўтишни таклиф қилмоқда. Бу – тўғри йўл. Газ қазиб чиқаришга илгари берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади. 2023 йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнларини якунлаш керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin