11K76Telegramda ochish
Харажатли, кутилган, такрорланаётган, ёқимли, умидсизлантирган ва албатта исталмаган (2/1) Ҳар қандай сайлов кампанияси унинг фаол иштирокчиларига ваъда ва режаларни очиқлаш талабини қўяди. Бусиз ҳеч иложи йўқ. Туркманистондан тортиб Даниягача сайлов аталмиш жараён, у росмана ёки фасад кўринишида бўлмасин, ваъда ва режалар билан бошланади. Шу маънода бугун янграган ваъда ва режаларни бир неча тоифага ажратиш мумкин. Харажатли Сайловларда овоза қилинадиган энг кўп ваъдалар бу харажатталаб режалардир. Ривожланган демократияларда ОАВ ва турли институтлар сайловлар пайтида янграётган ваъдаларнинг қийматини дарров ҳисоб-китоб қилади ва аудиторияга тақдим этади. Бу популизмни тийиб туриш ҳам. - ҳар бир хонадон ва ижтимоий муассаса мақбул нархда юқори тезликдаги Интернетга уланади; - Тошкент шаҳри жамоат транспортида 320 та электробус қатнови йўлга қўйилади. - Базавий пенсия ҳисоблашда иш ҳақининг чегаравий миқдори ҳозирги 10 баробардан 12 баробарга оширилади. - қўшимча равишда 7 мингдан зиёд янги боғча ташкил этилади. - Боғча тизими ходимларининг ойлик маошлари босқичма-босқич ошириб борилади. - қўшимча 1,2 миллион ўқувчи учун мактаблар қурилади. - 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналари барпо этилади. - эскирган уйлар ўрнига 19 миллион квадрат метрдан ортиқ замонавий уй-жойлар қурилади, 275 мингдан зиёд оилалар янги массивларга кўчирилади. Кутилган Ҳар қандай сайлов цикли солиқларни камайтириш кутилмалари билан бошланади. Одатда бу қисмда янграйдиган тезислар харажатли тезисларга унча мос келмайди. - қўшилган қиймат солиғи ставкаси 15 фоиздан 12 фоизга туширилади. - мол-мулк ва ер солиқларини бирлаштириб, ягона кўчмас мулк солиғи жорий қилинади. - Банк, молия, телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси амалдаги 20 фоиздан 15 фоизга туширилади. Олий таълим муассасалари молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида ижтимоий солиқ ставкаси амалдаги 25 фоиздан 12 фоизга туширилади. Такрорланаётган - келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси олдимизда турибди. - янгидан жалб қилинадиган йиллик ташқи қарз миқдори 5 миллиард доллардан ошмаслиги таъминланади. - 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилади. - Ўзбекистон тараққиёт банки ташкил этилади. - Туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзод туман кенгашида энг кўп депутатлик ўрнини эгаллаган партия гуруҳи томонидан илгари сурилади. - Келажакда барибир ҳокимлар сайланади, шу тизимга келамиз. Ёқимли - Тошкентда қурилишни қисқартирамиз, бўлди энди, канализацияси ҳам чидамайди, одамлари ҳам чидамайди, шаҳар бетонга айланиб кетади. - Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. - Тошкент – Урганч йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади. - Дарахт кесишга муддатсиз мораторий жорий қилинади. - Шаҳарлар ва туман марказларида ҳар 50-100 минг аҳоли учун, “яшил парклар” ташкил этилади.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin