2024 йилда автомобиль бозори очилишидан умид қилманг. Электромобиль бозори ҳам ёпила бошлайди
Биз соддалар ҳаво транспорти мисолида бошқа монопол бозорларда ҳам вазият юмшатилишига умид қилиб турган бир пайтда, Ўзбекистонга автомобиль ва электромобиль импортини чеклаш ва қаттиқлаштириш йўлида навбатдаги қадамларни қўйишмоқчи.
Демак, жамоатчиликдан яширин ҳолда, ҳукумат идораларида ёпиқ муҳокама этилаётган лойиҳага кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобиль олиб кела оладилар, жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобиль импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.
Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади (эски даврда шундай чеклов мавжуд бўлган) ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади. Яъни, содда тушунтирганда, энди сизга бошқа тадбиркорлар BYD ё Chevrolet, Kia расмий дилерларидан арзонроқ шартларда электромобиль ва автомобиль олиб кириб бера олишмайди.
Эсингизда бўлса, 2 йил аввал Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришнинг бошланиши худди автомобиль монополияси каби қиммат товон тўлаш шартларида юз бериши бўйича хавотирларимиз бор эди. Шу кунлар келмоқда (2024 йилда Uzauto BYD билан бирга электромобиль ишлаб чиқаришни бошлайди).
Ҳаммага сабр.
- https://t.me/the_bakiroo/4101@the_bakiroo