19K134Telegramda ochish
Охири қандай якун топишини ҳамма билади хорижий компания билан қўшма корхона ташкил қилиб, оммабоп электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш... Электромобилларнинг нархи арзон бўлиши кераклигига алоҳида эътибор... маҳаллий электромобил хариди учун олинган кредит фоизининг бир қисми қоплаб берилиши... Нақадар таниш...Бу ишлар, тезислар ҳаммаси импорт электромобиллар учун аждарҳо божлари, монополистнинг икки карра қиммат нархлари, дефицит ва танловсиз, самарасизлик билан якун топади. Чунки ҳаммаси бошимиздан ўтган. 26 йил аввал ва 26 йил давомида йўл қўйилган қўйилган хатоларнинг кўр-кўрона такрорланиши бу. Хотирангизни тиклаш учун, 26 йил наридаги ҳужжатдан иқтибос келтираман: "ЎзДЭУАВТО қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган автомобилларни сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига имтиёзли кредитлар бериш... кредит шартномаси асосида етти йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кредитни қайтариш муддатига боғлиқ равишда... Кредит уч йилгача муддатда қайтарилган тақдирда фоиз ставкаси 4 фоиз йиллик фойда миқдорида, уч йилдан беш йилгача муддатда қайтарилганда — 5 фоиз йиллик фойда, беш йилдан етти йилгача муддатда қайтарилганда — 7 фоиз йиллик..." 1984- марта бўлса-да яна такрорлашга мажбурмиз: Давлат маҳаллийлаштириш лўттибозлиги воситасида вертикал интеграциялашган, ўзининг самарасизлигини 146-марта кўрсатган монополистни қўллаш билан эмас, рақобат муҳитини яратиш билан машғул бўлиши керак.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin