Кремль олигархи бўлмаганлар Россия фуқаролигидан воз кечмоқдалар
Миллиардер Юрий Мильнер Россия фуқаролигидан воз кечганлиги ва бу билан боғлиқ жараёнлар якунланганини эълон қилди.
Мильнер Россия ер ости бойликларини эгаллаб олиш ёки ҳукуматдагилар билан келишган ҳолда "прихватизация" жараёнларидаги фаоллик туфайли миллиардларни ишлаб топмаган. Унинг бизнес муваффақияти ўлароқ Mail.ru бошланғич нуқта ҳисобланади. Кейинчалик Mail.ru Group'ни Кремлнинг югурдак олигархларига топширгандан кейин ҳам Мильнер глобал интернет-инвестор ўлароқ стартаплар ва инкубаторларни қўллашда давом этган. Хусусан, Телеграм ва Revolut Мильнернинг ҳаминвесторлигида катта муваффақиятга эришган. Ҳозирда Мильнер кўпроқ фан ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш дастурларини молиялаштирмоқда.
Уруш бошлангандан кейин Россия фуқаролигидан воз кечган миллиардер фақат Мильнер эмас. Аввалроқ Freedom Finance асосчиси миллиардер Тимур Турлов Россия фуқаролигидан воз кечиб, Қозоғистон фуқаролигини олган эди.
Россия фуқаролигидан воз кечган яна бир миллиардер, Сколково мактаби асосичиларидан бири РУбен Варданян. У Арманистонга кўчиб ўтган.
Қолганлар-чи, дейсизми? Қолганлар масаласида бир нарса дейиш қийин. Лекин бу масалада лакмус ишораси шу бўладики, кимки аввалбошдан Кремль олигархи бўлган бўлса, бирга ўғирлашган, бирга бўлишишган, ташқи сиёсат ва агрессия инструментларига айланишган бўлса, улар охиригача — ё бункергача ё Гаагагача ўз хўжалари билан бирга бўладилар.
- https://twitter.com/yurimilner/status/1579543044390813697twitter.com
- https://Mail.rumail.ru