"Путин фашизмига алоқадор бўлишни истамайман"
Кремль олигархлари каби прихватизация ва ўғирлашдан эмас, нолдан бошлаб қурилган Тинькофф банк асосчиси Олег Тиньков Россия фуқаролигидан воз кечган.
Фуқаролик масаласи, эътибор бераётган бўлсангиз, лакмус қоғозига айланиб бўлди. Қайсидир миллиардер Россия фуқаролигидан воз кечаяптими, унинг Путин ва унинг қонхўр режими билан боғлайдиган ҳеч нима йўқ. Кимки, ҳар эҳтимолга қарши Россия фуқаролигини ушлаб туриптими, демак, ҳали ҳам у Кремль агенти функцияси вазифасини бажармоқда. Уларни бармоқ билан кўрсатмаймиз, лекин ўғри ва муттаҳам деб аташда давом этамиз (оқибатлари билан).
Қизиқ, нега уларниинг айримлари , айниқса, прихватизация билан машғул қисми санкциялар билан қамраб олинмаган?
- https://www.instagram.com/p/CkYupmHMFEi/instagram.com