Айлана бўйлаб, эски қўшиқларни хиргойи этиб ҳаракатланишда давом этамиз
Кўпчилик ўйлайдики, бу яна бир марта орқага қайтиш, ҳатто ном ҳам беришга улгуришди: Орқага_қайтиш 2.0.
Йўқ, бу орқага қайтиш эмас, орқага қайтиш учун олдинга ҳаракатланган бўлишимиз керак. Биз эса айлана бўйлаб ҳаракатланмоқдамиз. Бир қур айланиб аввалбошдаги, масалан, 2000 йиллардаги нуқтага қайтмоқдамиз холос.
Банкоматларда хизмат ҳақини ноллаштириш, гўёки кўзкўрдига миллийлаштирилган тўлов тизимларидан бирини яна аввалги қизил директорларига қайтариш бўйича ёпиқ эшиклар ортидаги музокаралар, терминал ва бутун экосистема воситаларини яратиш, сотиш, сертификатлаш ва тақсимлашни бир қўлли қилиш - ҳаммаси аранжировкаси мавжуд бир қўшиқнинг нақоратларидир.
Фақат эслангки, аввал бу куйни эшитгансиз. Эски куй устига янги сўзларни ёзишмоқда холос. Қўшиқни янги сўзлар билан янги ижрочилар куйлашади.
P.S. Хотираси қисқалар учун:
"B билан бошланадиган имтиёзли конвертация ҳуқуқига эга контора фирма бўларди. 50 евролик терминални 500 еврога, 50 центлик картани 5 еврога сотарди. Ҳамма шу конторадан олишга мажбур эди. Жамланган пуллар ва маржа табиийки четга ҳайдаларди (Латвиядаги бутун бошли ўзбек маҳаллалари, Лондон, Париж ва Дубайдаги квартиралар, қасрлар ҳаводан пайдо бўлмаган). Табиийки, ўнкарра қимматлаштирилган бутун ҳаражат кейин бошқа хизматлар устига сочиб юбориларди. Банкоматда нақд пул ечиш бепул, лекин банкоматга ҳеч бир банк пул қўймасди, банкоматдан ҳеч ким пул ечмасди. Кимга нақд пул керак бўлса,
қанча фоизга, қаердан ечиб олишни яхши биларди".
- https://t.me/shokirjonov/3996@shokirjonov