21K9Telegramda ochish
Ўзбекистонни минтақавий барқарорлик ва тинчликни асрашда муҳим давлат деб биламиз — Туркия элчиси 25 октябрь куни Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида ўтказилган анжуманларда хорижий экспертлар сўнгги 8 йилда мамлакатда амалга оширилган ислоҳотларни юксак баҳолашди. Хусусан, Туркия Республикасининг элчиси Олган Бекар Ўзбекистондаги ўзгаришларни юқори баҳолаб, қуйидагиларни таъкидлади: “Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистонда катта ўзгаришлар кечмоқда. Бугун биз Ўзбекистонни минтақавий барқарорлик ва тинчликни асрашда муҳим давлат деб биламиз. Туркия ҳам бу жараёнда Ўзбекистонни ҳар доим қўллаб-қувватлайди. Муҳим сайлов жараёнлари олдидан ташкил қилинаётган Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги ҳам мамлакат тараққиёти даражасини дунёга намоён этмоқда”.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin