Базавий меъёрдан ортиқ истеъмол учун эҳтиёжманд оилаларга компенсациянинг яна бир тури бор
Масъулларимизни эсидан чиқиб қолмаган бўлса керак, ноябрь ойида 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдамдан ташқари яна бир турдаги компенсация ҳам мавжуд.
Ҳукумат қарори билан, иситиш мавсумида (ноябрь — февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ бўйича қуйидаги миқдорлардаги истеъмол учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади:
табиий газ учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 250 куб метргача;
электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган 150 кВт соатгача.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларидаги эҳтиёжманд оилалар учун тўловлар октябрь ойидан бошлаб амалга оширилиши белгиланган.
Бу дегани, масалан, ноябрда 750 куб газ ёққан ва 350 квт.соат электр энергияси ишлатган эҳтиёжманд оилаларга жами 280 минг сўмгача (250*850 сўм+150*450 сўм) компенсация берилиши мумкин.