47K145Telegramda ochish
Ҳақдорларимиз! Ҳар биримиз умримизнинг охиригача қарздор бўлиб қоладиган инсонлар тоифаси бор. Улар - устозлар - ўқитувчилар ва мураббийлар! Биз марраларга етамиз, муваффақиятларга эришамиз, лекин қарзимизни узмаймиз. Биз мансабларга эга бўламиз, лекин қарзимизни узмаймиз. Биз миллионлаб доллар топамиз, шундаям қарзни узиш ҳаёлимизга келмайди. Байрамларда, уларни учратиб қолганимизда, қарздор эканимизни қайта ва қайта такрорлаймиз. Шеърлар ёзамиз, мақтовлар айтамиз, катта минбарлардан туриб доим такрорланадиган фалон долларлик ваъдалар берамиз. Лекин барибир кейин ўз йўлимиздан кетаверамиз. Бутун дунё улардан қарздор! Байрам муборак, улуғ ҳақдорлар! @the_bakiroo

Arxivda shunga yaqin