Ўқитувчиларнинг маоши тезроқ ошсин ва ўртачадан кам бўлмасин!
Байрам учун бошқа муҳим тилак ўйлаб топа олмадим. Ўқитувчини энг муҳим ва обрўли касбга айлантириш учун бундан бошқаси керакмас ўзи. Имтиёз ҳам керакмас, 5 йил олдин пенсияга чиқариш ҳам керакмас, алоҳида қонун ҳам керакмас. Шуларни ҳаммасини пулга чақайлик ва ўқитувчининг қўлига пулини берайлик. Ўқитувчи меҳнатига яраша ҳақ берилса, ўқитувчи билан бирга миллат ва мамлакат ҳам тараққий этади, эркин ва фаровон бўлади.
Байрам муборак!