Тошкент вилоят ҳокимлиги Тошкент туманида огоҳлантиришсиз газ ўчирилиши масаласига муносабат билдирибди
Вилоят ҳокимлиги телеграм канали маълумотни расмий манбалардан текширгач кейин хулоса қилиш ва соҳа этикасига чақирмоқда. Буям майли, асоссиз важлар баён этилгани айтилмоқда. Жуда яхши.
Ҳурматли ҳокимлик, сиз бу гапни Тошкент туманида газсиз ўтирган 40 мингдан зиёд истеъмолчи ва 150 мингдан зиёд аҳолига айтинг. Қани ҳозир бориб уларга этика, эстетикадан маънавият сўқиб кўринг-чи. Газ ўчирилгани, ўчирилгандаям огоҳлантиришсиз ўчирилгани асоссиз важ, деб айта оласизми?
Иккинчидан, асосий савол хизмат кўрсатувчига берилган эди. Ё "Ҳудудгазтаъминоат" АЖнинг акциядори ёки эгаси вилоят ҳокимлигими?
Учинчидан, яна ўша савол: нега хизмат кўрсатувчи "Ҳудудгазтаъминоат" АЖ расмий огоҳлантиришсиз 40 мингдан ортиқ истеъмолчи ва 150 мингдан ортиқ аҳолини газдан узган? Нега газдан узилиш муддати 3 кун? Нега бутун Ўзбекистон бўйича қиш-куз мавсумига тайёргарлик учун газдан узилиш одатда эрталаб 9дан 18га қадар давом этади, Тошкент туманида 3 сутка давом этишим керак?
Ё сувсизликдан қийналаётган Тошкент туманида газсизлик билан ҳам тажриба ўтказилмоқдами?
- https://t.me/toshvilpressa/24411@toshvilpressa
- https://t.me/the_bakiroo/2609@the_bakiroo