"Газ ўчиши ҳақида маҳаллалар уйма-уй юриб одамларни огоҳлантириши керак эди"
40 минут деганда Ҳудудгазтаъминот АЖнинг 107 рақамли оператори билан боғланишга муваффақ бўлдим.
Операторнинг айтишича, компания Тошкент туманида газ ўчирилиши ҳақида бугун маҳаллаларни огоҳлантирган.
Маҳаллалар эса уйма-уй юриб одамларни огоҳлантириши керак экан. Кулманг. Бу янги тамғали Ўзбекистон учун қабул қилиниши керак бўлган реаллик.
Шундай қилиб, 24 май соат 8:00дан 27 май соат 8:00га қадар Тошкент туманида газ ўчирилади.
Савол туғилса, компания алоқа рақамларига чиқиб вақт кетказманг. Улар балки маҳаллабай юргандир. Шунинг учун уларнинг ишини энди маҳаллалар бажариши керак.
Мана шунақа Ҳудудгазтаъминот. Пешонамизга битгани шу.
@the_bakiroo