18K47Telegramda ochish
Сифатли мулоқотсиз ислоҳотларга заррача ишонч бўлмайди Эрталабдан газ ўчди. Кейин тўсатдан свет ўчди. Тўғри, бир муддат ўтиб свет келди ( ўчиш частотаси деярли ҳар куни такрорланади). Газ ўчгани ҳолати бўйича аввал ҳисобимни текширдим. Йўқ, ҳаммаси жойида. Олдиндан тўловим бор. Қўшниларга чиқдим, улар ҳам газ йўқлигини, ўчиш сабабини аниқлаштира олишмаётганини билдиришди. Балки огоҳлантириш бўлгандир дея Ҳудудгазтаъминотнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларини қараб чиқдим. Туманда ўчирилиш ҳақида ҳеч бир гап-сўз йўқ. Компания сайтидаги янгиликларда ҳам бу ҳақда маълумот қўйилмаган. Контакт марказига 1104 рақамига қўнғироқ қилдим, узоқ кутиш ва навбатлардан кейин операторга ниҳоят уландим (контакт марказлардаги операторлар етишмовчилиги ва малакаси алоҳида мавзу). Оператор туманда синов ишлари олиб борилаётгани учун 26 майга қадар газ ўчирилганини қайд этди. Нима учун бу тўғрида маълумот олдиндан эълон қилинмаганини сўрасам, тумангазга мурожаат қилишим лозимлигини уқтирди. Мана шунақа ҳолат. Истеъмолчи ўзи учун ўзи ўлиши керак, ўзи маълумот топиши, ўзи муаммони аниқлаши ва керак бўлса, муаммониям ўзи ечиши керак. Тараша бўлиб қотиб кетган тизимда ўтирганларнинг ҳаёлининг бир бурчагига келмайди, тўхта, биз истеъмолчига тезкор ва олдиндан ахборот беришимиз керак, токи энг аввало, у хавфсизликни таъминласин, кейин ўзининг ҳаракатларини, бола-чақасининг овқати, ейиши, ичиши, ҳаловатини олдиндан қайта кўриб чиқсин. Йўқ, бундай ўлчовлар ва тескари алоқа тарзи Янги Ўзбекистон учун эмас. Блокланган твиттерда бекорга қайд этмадим: токи элита энергетикадаги оғриқларни ўзининг танасида, ҳаётида, кун тартибида ҳис этмагунича ҳаммаси бекор. P.S. Қидирган қидираверса топади. Нақ 455 та ўқувчиси бор Ҳудугазтаъминотнинг Тошкент вилояти телеграм канали кеча 20:12да учта туманда - Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманида газ ўчирилиши ҳақида маълум қилган экан. Демак Тошкент туманидаги 39125 истеъмолчи, билиб олинг, пайшанба кечгача газ бўлмайди! @the_bakiroo

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin