22K117Telegramda ochish
Қандай ҳужжатларга ХДФУ тамғаси урилади? Ҳукумат қарори билан Хизмат доирасида фойдаланиш учун грифли ҳужжатлар билан ишлаш қоидалари тасдиқланган. Эътиборлиси, қарорда "ҳужжат" тушунчасига изоҳ берилмаган. ХДФУ тамғали "ҳужжат" норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлиши мумкинми ёки йўқми, қарордан жавоб олиш қийин. Маълумот учун, Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунда ХДФУ ҳужжат тушунчаси мавжуд эмас. Қарорга қайтсак. Қарорнинг 7- бандида "Умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатлар ХДФУ грифли ҳужжат шаклида қабул қилинишига йўл қўйилмайди, хизмат доирасида фойдаланиш чекланган маълумотларни ўз ичига олувчи ҳужжатлар бундан мустасно" дейилган. Амалда кўплаб ғирт тижорий аҳамиятга эга эга қарорларнинг (1, 2, 3, ...) айниқса ҳокимлар қарорларининг ҳужжатлари ХДФУ тамғаси воситасида яширилиши кенг тус олган. Аҳвол шу даражага етганки, ҳатто импорт божлари ХДФУ тарзидаги ҳужжатлар билан оширилган. Қарорнинг 10- бандига эътибор берамиз: "Давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳамда ваколатли ходимлари имзоланаётган ҳужжатнинг ХДФУ грифли ҳужжат сирасига асосли киритилиши ва ХДФУ грифи бекор қилиниши учун шахсан жавобгардир" Ўзбекистонда охирги 9 йилда ҳеч бир асоссиз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг яширин, ёпиқ кўринишда ёки ХДФУ тамғаси остида қабул қилингани юзасидан биронта мансабдор шахс жазолангани маълум эмас. Қарорнинг ижроси Адлия вазирлигига юкланган.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin