2026 йилда Буюк Британияда Ўзбекистон критик минералларига бағишланган Roadshow ўтказилади
Ўзбекистон технологик металлар комбинати ва Буюк Британия элчиси Тимоти Смарт билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу масала бўйича келишувга эришилди.
Roadshow доирасида халқаро молия институтлари, йирик саноат компаниялари ва давлат идоралари учун Ўзбекистоннинг критик минераллар соҳасидаги имкониятлари тақдим этилади.
Шунингдек, Британия Ўзбекистоннинг UK Critical Minerals Association, EITI ҳамда G7 Connex Initiative каби халқаро платформаларга қўшилишини қўллаб-қувватлади.
Ушбу ҳамкорлик инвестицияларни жалб этиш, технология алмашинуви ва халқаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган.
Реклама