ХДФУ тамғаси қонунда йўқ
Коррупцияга қарши кураш агентлиги жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан “яширинган” ёки "хизмат доирасида фойдаланиш учун" (ХДФУ грифи билан) қабул қилинган қарор ва фармойишларни ўрганган.
Таҳлиллар натижасига кўра, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан жами 1 907 та қарор ва фармойиш ушбу асосларда қабул қилингани аниқланган. Дастлабки ўрганишлар жараёнида мазкур ҳужжатларнинг 386 таси асоссиз равишда яширилгани маълум бўлган. Тасаввур қилишингиз учун, бу фақат 2026 йил январнинг 20 ё 25 кунлик давридаги ҳолат.
Маълумот учун, ҳокимлик ва кенгашлар ҳужжатларни ХДФУ грифи билан ёпиб қўйиши тобора авж олмоқда, гарчи Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунда ХДФУ ҳужжат тушунчаси мавжуд эмас.
Қонунчиликда қарорларни (ҳатто қонун даражасида ҳужжатларни) яширганлик учун қатъий ва аниқ жавобгарлик белгиланмаган. Фармонда республика ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни “E-qaror” электрон тизимида асоссиз равишда эълон қилмаслик, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб ҳисобланиши кўрсатилган. Лекин тегишли қонунда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади” қабилида ҳаволаки келтирилган холос.
Балки шунинг учун, Агентлик яширонғич масъулларга чора кўриш учун тақдимнома киритиш билан чекланган.
- https://t.me/the_bakiroo/11510@the_bakiroo
- https://t.me/antikor_uzb/4363@antikor_uzb
- https://lex.uz/docs/2381133lex.uz