22K38Telegramda ochish
Антикоррупция энди ёпиқ қарорларга қарши курашадими? Моҳияти ҳарбий-хавфсизлик эмас, қурилишдан тортиб автомобилсозлик бизнесигача, ташқи савдодан энергетикачага, ер муносабатларидан хусусийлаштиришгача оид қарорлар ёпиқ бўлса, яширилган бўлса, уларни коррупцион деб ҳисоблаш мумкин. Қарор ёпиқми, яширилаяптими, демак, унда коррупцион мақсадлар жамланган. Ёпиқ қарорлардан алал-оқибат давлатимиз ва бюджетимиз зиён кўради, товонини истеъмолчилар тўлайди, мазасини эса бир тўда корчалонлар тотади. Давлат раҳбарининг янги фармонига кўра, эндиликда республика ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган ҳужжатларни “E-qaror” электрон тизимида асоссиз равишда эълон қилмаслик, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш деб ҳисобланади ҳамда тегишли жавобгарликка тортишга асос бўлади. Шунингдек, Антикоррупция агентлиги олдига амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва улардаги коррупциявий хавф-хатарларни бартараф қилиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш вазифаси ҳам қўйилмоқда.

Ko‘rsatkichda

Xaritada ko‘rish

Arxivda shunga yaqin