Водий туманларида метан заправкалар очилмаган
Бугун соат 10даям, 11даям, мана 12 бўлдиям водий туманларида - Марҳаматдан Чустгача, Қўрғонтепадан Бешариққача метан заправкалар очилмаган.
Энергетика вазирлиги стрелка буриб қўйган балогардон маҳаллий ҳокимликлардагилар тайинли ахборотга эга эмас, заправкалардаги манбалар эса бугун газ берилмаслиги ҳақида айтишмоқда.
Қишнинг бугун 39- куни, шунинг камида 24 кунида метан заправкалар ё ишламади ёки чекланган соатларда фаолият кўрсатди. Олдинда яна 51 кунлик қиш бор.
Метан узилгани баҳона пропан нархи 6 800 - 7 000 сўмга чиққан (бир ҳафта аввал 6 000 - 6 200 сўм бўлган).