Водий туманларида метан заправкалар яна ёпилган
“Босим тушиб кетган” важи билан кеча тушдан кейин ва кечга яқин водий туманларида метан заправкалар ёпилган. Бугун эрталабдан эса очилмаган.
Метан заправкалар водийда қиш бўйи қуёш қаттиқ қизиган кунлардан бошқа пайт деярли фаолият кўрсатмади, баҳор келсаям, ширр этиб ёмғир ёғсаям шу аҳвол. Заправкалар метан газдан узилганига яраша аҳолига базавий ижтимоий меъёр муддати ҳам узайтирилгани йўқ. Вазир ваъда қилган контейнердан ҳам дарак йўқ.